...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сайфулло Соипов судда ўз айбини тан олмади


10:12, 29.11.2017 Олам
 4 655

Сешанба куни ўзбекистонлик 29 ёшли Сайфулло Соипов расмий айбловни ўқиб эшиттириш учун Нью-Йорк федерал судига келтирилди.

Сешанба куни 29 ёшли Сайфулло Соипов расмий айбловни ўқиб эшиттириш учун Нью-Йорк федерал судига келтирилган.
 
Нью-Йорк жанубий округ прокуратураси вакилининг хабарига кўра, Нью-Йоркда жорий йилнинг 31 октябрь куни енгил юк автомобилида велойўлак орқали катта тезликда ҳаракатланиб, йўлидан чиққан велосипедчиларни уриб кетганликда айбланган Сайфулло Соипов судда ўз айбини тан олмаган.
 
Соиповнинг 2018 йилнинг 23 январь куни яна судга келтирилиши режалаштирилган. Бир ҳафта олдин ҳакамлар ҳайъати Соиповга нисбатан 22 банддан иборат айблов хулосасини эълон қилган эди.
 
Айблов хулосасига кўра, Соипов саккиз нафар кишининг ўлими (теракт қурбонлари сони), 12 нафар кишининг (жабрланганлар сони) ҳаётига суиқасд, ИШИД террористик ҳаракатига хайрихоҳлик қилишга уриниш, шунингдек, зўравонлик ва транспорт воситасига зарар етказишда айбланган.
 
Айбловда келтирилган иккита модда бўйича Соипов умрбод қамоқ жазосига ёки ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Сайфуло Соипов томонидан амалга оширилган террорчилик ҳаракати тўғрисида аввал берган ҳам эдик
Обил Сафаров

Теглар:Террористик ҳаракат Соипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!