Салмон бин Абдул Азиз ал-Сауд Туркия президентига телефон қилди.
Суҳбатда давлат раҳбарлари Туркияда йўқолиб қолган саудиялик журналист Жамол Хошхожий масаласини муҳокама қилишди. Унга кўра, Саудия Арабистони подшоҳи Туркия раҳбарига журналистнинг йўқолиб қолишини суриштирувдан ўтказиш бўйича қўшма гуруҳни тузиш ғоясини қўллаб-қувватлаганлиги учун миннатдорлик билдирди.
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари ўзаро муносабатлар икки давлат учун ҳам бирдек манфаатли эканини таъкидлаб ўтишди. Шунигдек, икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги қардошлик ҳамда тарихий муносабатларга юксак баҳо беришди.
Аввалроқ, журналистнинг Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллигига киргач, ғойиб бўлгани, Туркия бу ишда Саудияни айблаётгани, АҚШ президенти Дональд Трамп эса араб давлати билан муносабатларининг совуқлашишини хоҳламаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Кейинроқ БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш Жамол Хошхожийнинг Туркияда йўқолиши юзасидан ҳақиқатни билмоқчи эканини маълум қилган эди.