...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саноат кластери яшил бўлиши мумкинми?


11:16, 04.08.2017 Олам
 2 048

Саноат кластерларини барпо этишда хориж тажрибасини синчиклаб ўрганиш ва бутун бошли инфраструктурани яшил иқтисодиётга мослаштириш энг мақбул иш бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ривожланишида саноат ишлаб чиқариши соҳасига саноат кластерларини жорий қилиш турли соҳа вакилларининг ўзаро фойдали ҳамкорлиги ҳамда назарий тадқиқотларнинг амалиётга жорий этилишига замин бўлади.
 
Кластерлар саноат соҳаси ва илмий институтларни ўзаро бирлаштирган ҳолда, бир-бирини тўлдирувчи жараёнларни ташкил этган ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир. Бунда иқтисод ва илм-фаннинг ҳамкорликда ривожланиши кўзда тутилади.
 
Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудлар сони ошиб бормоқда, уларни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, бу ҳудудларга қайси корхоналарни жалб этишни аниқлаш асосий омилдир.
 
Бунда хориж тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Хитой Халқ Республикаси Хэбэй провинциясидаги Тяншань шаҳрида Цаофэйдянь саноат ҳудудида “чиқиндисиз иқтисодиёт” концепцияси асосида кўмир ёрдамида ишлайдиган электр станциясининг қурилиши бошланди. Станция атрофида саноат кластери ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.
 
Кластернинг таркибида денгиз сувини чучуклаштириш, ичимлик суви олиш жараёни натижасида ҳосил бўлган туз чўкиндисини қайта ишлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва бошқа жараёнларни ўз ичига олади.
 
Шундай экан, саноат кластерларини барпо этишда хориж тажрибасини синчиклаб ўрганиш ва бутун бошли инфраструктурани яшил иқтисодиётга мослаштириш энг мақбул иш бўлади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Кластерлар Хитой Саноат Яшил иқтисод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!