...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвили УХХни судга бераяпти


15:27, 26.12.2017 Олам
 2 053

Бу тўғрида у, Украина телеканаллари билан ўтказган брифингда маълум қилган.

Аввалроқ, Украинада Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили билан бўлиб ўтган воқеалар тўғрисида хабар берган эдик.
 
Энди Михаил Саакашвили Украина хавфсизлик хизматини (УХХ) Европада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш судига бермоқчи. Бу тўғрида у, Украина телеканаллари билан ўтказган брифингда маълум қилган.
 
Саакашвилининг айтишича, Печер туман суди суриштирув жараёнига боғлиқ эҳтиёт чорасини белгилаш тўғрисида қарор чиқарганда, уни қўлга олишни ташкил қилган УХХ ходимлари “жиноий жавобгарликка тортилиши керак”лигини тасдиқлаган.
 
Саакашвили, “Улар ҳеч бир ҳужжатсиз мени уйдан ўғрилашди, менга ва атрофимдагиларга нисбатан куч ишлатишди, бунга қонуний ҳақлари йўқ эди”, деб қўшимча қилган.
 
Сиёсатчи, бугун УХХ га терговга бормаслигини “чақириқ қоғозидаги хатолик” сабабли, деб изоҳлаган.
 
Шунингдек, “Улар менинг овозимнинг намунасини олмоқчи. Уларда менинг овозимнинг намунаси бўлмаса, Юрий Луценко (Украина Бош прокурори) Радада нимани айлантирганди?... Улар менинг овозимнинг намунасини БМТдан, Оқ уйдан ёки бўлмаса президент девонидан олиши мумкин эдику. Йўқ, УХХ га овозимнинг намунаси тарих учун керак. Мен, уларга шунақа қўшиқ куйлаб бераманки, бир умрга эсларидан чиқаришмайди”, деган. 
Обил Сафаров

Теглар:Саакашвили Украина Грузия Порошенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!