...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвили Порошенкога хат йўллаганини тан олди


11:54, 18.12.2017 Олам
 2 047

Саакашвили ҳақиқатда ҳам Порошенкога хат йўллаганини тан олди.

Аввалроқ, Украинада Саакашвили ва Порошенко ўртасидаги зиддиятлардан келиб чиқиб, Грузиянинг собиқ президенти томонидан Порошенкога мактуб йўллангани тўғрисида хабар берган эдик. Саакашвили ҳақиқатда ҳам Порошенкога хат йўллаганини тан олди.
 
Лекин у ўзининг бу ишини “ўзининг ҳақлигига ишонган, ғолиб кишилар қиладиган иш”, деб баҳолаган.
 
Саакашвили ўз сўзида, “Сиз мени нотўғри айбладингиз. Мени Россия жосуси дейишингиз, менга нисбатан ҳақорат эканлигини билмаслигингиз мумкин эмасди. Менга икки кундан кейин президент билан учрашишимни айтишди. Аммо, мен уларга орқа эшиклардан кириб иш битирадиган одам эмас эканлигимни тушунтирдим”, деган.
 
Саакашвили, Порошенко билан очиқ мулоқот талаб қилаётганини ва бунда коррупцион тизимни тўхтатиш ҳамда унга боғлик кишиларни ҳокимиятдан четлатиш масаласида ошкора келишишга даъват қилаётганини қўшимча қилган.
 
Саакашвили, “Улар ўғрилаган нарсаларини жойига қайтаришлари керак, аммо ўтиш жараёни тинчлик билан кечиши лозим. Мамлакатнинг икки йили йўққа чиқди”, деб баёнот берган. 
Обил Сафаров

Теглар:Украина Саакашвили Порошенко Хат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!