Аёл эрига телефон қилган ва видеоқўнғироқ орқали болаларининг жасадини кўрсатган.
Тергов жараёнида аёл ўзининг бир ва икки ёшли ўғилларини печга жойлаштиргани маълум бўлди.
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимларининг сўзларига кўра, америкалик аёл эрига телефон қилган ва видеоқўнғироқ орқали болаларининг жасадини кўрсатган. Ота зудлик билан полицияга қўнғироқ қилиб воқеа ҳақида хабар берган. Аниқ бўлишича, оиланинг яна бир — уч ёшли ўғли Жамил бўлган ва у жабрланмаган.
Оиланинг 6 ёшли тўнғич фарзанди шу куни қариндошлариникига меҳмонга кетган бўлган...
Кўпболали ушбу аёлнинг руҳиятида психик бузилишлар содир бўлгани ва у ҳеч қачон шифокорга мазкур масалада мурожаат қилмагани аниқланган.
Аёлнинг “касали” отасининг ўлимидан сўнг янада кучайган. У бир ой аввал фарзандларига тарбиячи топа олмагани учун ишдан бўшаган эди.
Аёлнинг айтишича, у фарзандларини таниши билан уйда қолдирган, уйга қайтганида эса уларнинг жасадини кўрган. Бироқ полиция бу фикрларга ишонмаяпти...