Карловга ўқ узгач, у полиция томонидан отиб ўлдирилган. Бироқ бунгача у яна 3 кишини жароҳатлашга улгурган.
Бугун, 19 декабрь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Россия Федерацияси элчиси Андрей Карлов бадиий галереяга ҳужум чоғида отиб кетилди. Бу ҳақда аввалроқ хабар берган эдик.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Россия туркияликлар нигоҳида” номли фотокўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиққан Андрей Карлов нутқини якунлагач, орқа тарафида турган шахс унга қарата ўқ узган. Twitter’да суиқасд уюштирган қора костюмдаги қотилнинг қурол ушлаб тургани акс этган фотосурат жойлаштирилган.
Айтиш лозимки, яраланган элчи “Гювен” шифохонасига етказилган. Бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган. Қотил Андрей Карловга ўқ узгач, бир неча дақиқа давомида экстремистик ғоялар ҳақида “нутқ” сўзлаган. Тахмин қилишларича, айнан шу вақтда элчи қон йўқотган ва шу сабабга кўра унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Аниқланишича, Андрей Карловга 22 ёшли Туркия фуқароси ҳужум қилган. У фотокўргазмага полиция офицерининг сохта гувоҳномасини кўрсатиб киргани ҳам маълум бўлди.
Маълум қилинишича, қотил қачонлардир полицияда ишлаган. Қотил Карловга ўқ узгач, полиция томонидан отиб ўлдирилган. Бироқ бунгача у яна 3 кишини жароҳатлашга улгурган. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.
Москва Туркиядаги элчиси ўлимини теракт, деб атамоқда. Шу билан бирга, бу масалани БМТ Хавфсизлик Кенгашида кўриб чиқилиши зарурлигини ҳам таъкидламоқда. Бир неча соат ичида элчининг ўлими билан боғлиқ вазият хусусида АҚШ ҳам Туркияга салбий фикрларини билдиришга улгурди.
Анқара мэри Мелих Гекчек эса Карловга бўлган ҳужумни “Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатларга нифоқ солишга уруниш”, деб баҳоламоқда. Ҳозирда Анқарада Россия элчихонаси олдида кучли қўриқлаш тизими ўрнатилди.
Ушбу воқеа ҳақида хабар бераётган ҳар бир ОАВ 19 декабрь Россия ҳамда Туркия ўртасидаги дипломатик алоқалар учун фожиали кун эканини таъкидламоқда. Дарҳақиқат, самолёт ва унинг учувчилари иштирокидаги фалокатдан сўнг, эндигина боғланаётган дипломатик ришталар ушбу қотиллик туфайли яна узилиб кетиши мумкин.