Аввалроқ, Россиянинг Туркиядаги элчисини отиб кетишгани хабар қилинган эди.
19 декабрь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Россия Федерацияси элчиси Андрей Карлов ҳужум чоғида отиб кетилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда. Маълумотларга қараганда, фотокўргазманинг очилиши вақтида сўзга чиққан Андрей Карлов нутқини якунлагач, унга қарата отилган ўқ сабаб яраланган ва бир неча дақиқадан сўнг жон берган. Twitter’га суиқасд уюштирган қора костюмдаги кишининг қурол ушлаб тургани акс этган фотосурат жойлаштирилди. Айни вақтда жиноятчи қўлга олингани айтилмоқда.