...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси жанговор тайёргарлик ҳолатига келтирилди


10:00, 22.07.2016 Олам
 5 717

Жанговор тайёргарлик ҳолати Душанбе ва Қўрғонтепа шаҳарларида эълон қилинди.

Бугун, 22 июль куни Россиянинг Тожикистондаги  201-ҳарбий базасида барча ҳарбийлар жанговор ҳолатга келтирилди. Бунда жанговор тайёргарлик бўйича машқ ўтказиш кўзда тутилган. Бу ҳақда TACC ёзмоқда.
 
Жанговор тайёргарлик Душанбе ва Қўрғонтепа шаҳарларида жойлашган иккита гарнизонда ўтказилмоқда.  
 
Гарнизонларда жанговор тайёргарлик энг юқори даражага келтирилди. Шахсий таркиб амалиётда тўсатдан пайдо бўладиган муҳим топшириқларни машқ қилади, жумладан, шартли душманнинг стратегик объектларга ҳужумига қарши ҳаракат қилади,  дейилади хабарда.
 
Жанговор тайёргарлик чоғида ҳарбий техникалар, қурол-яроғларни ҳам шай ҳолатга келтириш каби машқлар бажарилади.
 
Маълумот ўрнида, 201-ҳарбий база Россиянинг чет элда энг йирик ҳарбий объекти ҳисобланади. Мазкур база Тожикистоннинг Душанбе, Кўлоб ва Қўрғонтепа шаҳарларида жойлашган. 2012 йилнинг октябрида икки давлат ўртасидаги келишувга кўра, ҳарбий база Тожикистон ҳудудида 2042 йилгача фаолият олиб боради.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Тожикистон 201-ҳарбий база 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!