Франц Клинцевич бу ҳужумни амалга оширишда АҚШ махсус хизматлари ҳам билвосита алоқадор бўлиши мумкинлигин тан олган.
Россия юқори палатасининг сенатори Франц Клинцевич бу ҳужумни амалга оширишда АҚШ махсус хизматлари ҳам билвосита алоқадор бўлиши мумкинлигин тан олган.
Унинг фикрига кўра, АҚШ ҳарбийлари жангарилар билан ҳамкорликни давом эттиришмоқда. Шунинг учун, бу ҳолатда улар атайлаб Россия ҳарбийларига қарши ишлаган бўлиши мумкин.
Клинцевич ўз сўзида, “Биз АҚШ махсус хизматларининг атайлаб бизга қарши ишлаши давомида ўз базаларида жангарилар гуруҳларини қурол-яроғ, озиқ-овқат билан таъминлашини, уларни ўқитишини очиқчасига тан олишимиз керак. Ундан кейин, уларга шунга ўхшаш қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун кўрсатмалар беришади”, деган.
Сенатор Хмаймимдаги қўпорувчилик ҳаракати ортида ҳам АҚШ махсус кучлари тургани эҳтимолини соқит қилмади.
Шунингдек, Россиянинг еттита ҳарбий самолёти йўқ қилингани тўғрисидаги “ёлғон хабар”ни, америкаликлар олиб бораётган ахборот урушининг бир қисми эканлигини таъкидлаган.