...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияни қайта тақсимлаш таклиф қилинди


12:15, 27.08.2018 Олам
 8 893

Россия Федерацияси ҳозирда 8 та федерал округга бирлаштирилган 85 та субъектдан иборат.

Россия Иқтисодиёт вазирлиги мамлакатни 14 та макрорегоинларга бўлиш таклифини билдирди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар бермоқда.
 
Вазирлик фикрича, мамлакатни маъмурий-ҳудудий томонлама эмас, юзага келган ижтимоий-иқтисодий алоқаларнинг кўринишига қараб ўлчаш керак. Айни вақтда бундай Узоқ Шарқ ва Шимолий Кавказда шундай тартиб жорий этилган. Вазирлик қолган субъектларни ҳам Марказий, Марказий Қора денгиз, Шимолий, Шимолий-Шарқий, Жанубий, Волга-Камск, Волга-Ураль, Ураль, Ғарбий-Сибир, Жанубий-Сибир, Энасой ва Байкал макрорегионларига бирлаштиришни таклиф қилган.
 
Маълумот учун, Россия Федерацияси ҳозирда 8 та федерал округга бирлаштирилган 85 та субъектдан иборат.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Маъмурий бўлиниш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!