ЕИ ҳозирда Россияга қарши янги санкциялар киритишнинг иқтисодий аҳамаяти ҳақида ахборот берди.
Европа Парламенти либераллар фракцияси раҳбари Ги Верхофстадт Европа Иттифоқи раҳбарларига АҚШ қароридан ўрнак олиб Россияга қарши янги санкциялар ишлаб чиқишни таклиф қилди.
“ЕИ АҚШнинг янги санкцияларини эътиборга олади. Тарафлар санкциялар жорий қилишда ўзаро маслаҳатлашадилар. Бу рост. Аммо санкция киритиш ёки киритмасликка Иттифоқ қарор қилади”, дейди вакил.
Иттифоқ вакилининг сўзларига кўра, ҳозирда Россияга қарши янги санкциялар киритишнинг иқтисодий аҳамаяти ўрганиб чиқилмоқда.