...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиядаги сайловчилар сайловларда қатнашмасликка чақирилаяпти


10:04, 26.12.2017 Олам
 2 809

Алексей Навалнийнинг номзоди кеча, 25 декабрь куни Россия Марказий сайлов комиссияси томонидан рад этилди.

Россияда 2018 йилда президентликка сайловлар бўлиб ўтиши тўғрисида хабар берган эдик.
 
Ўзини амалдаги президент Владимир Путинга асосий мухолифат деб ҳисоблайдиган Алексей Навалнийнинг номзоди кеча, 25 декабрь куни Россия Марказий сайлов комиссияси томонидан рад этилди.
 
Ўзининг номзоди рўйхатга олинмагани учун Навалний, тарафдорларини 2018 йилда бўлиб ўтадиган сайловларни бойкот қилишга чақирмоқда. Шу мазмундаги мурожаатномани ўз блогида эълон қилди.
 
Сайловчиларни сайловларда иштирок этмасликка чақирган Навалний, ўз мурожаатномасида қуйидагиларни ёзган: “Биз сайловчиларни сайловларда иштирок этмасликка чақирамиз. Бизга таклиф қилинаётган амалиёт сайлов эмас. Чунки, сайловда шахсан Путин томонидан танлаб олинган ҳамда унинг ҳокимиятига ҳеч бир хавф туғдирмайдиган номзодлар қатнашмоқда”.
 
Навалний таклиф этган режага кўра, унинг барча сайловолди штаби, сайловчиларнинг сайловга қатнашмаслигини тарғибот қиладиган штабга айлантирилади. Путиннинг асосий мухолифатчиси, бу сайловнинг натижаларини ҳамда сайловда ғолиб чиққанларнинг ваколати қонуний деб тан олинмаслигини талаб қилган. 
Обил Сафаров

Теглар:Навалний Путин Сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!