Россия президентлиги учун 8 нафар номзод илгари сурилган эди.
Аввалроқ, Россияда президентлик сайловлари бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар қилган эдик.
Бугун, 19 март куни Россия Марказий сайлов комиссияси сайлов участкаларининг якуний натижалари эълон қилди.
Унга кўра, президентлик сайловида сайловчилардан жами 98,56 фоиз нафари овоз берган. Шундан 55 миллион нафар сайловчи Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин номзоди учун овоз бергани аниқланди.
Маълумот ўрнида, Путин учун 2000 йилги сайловларда 39 миллион, 2004 йилда 49 миллион, 2012 йилда 45 миллиондан ортиқ овоз берилган эди. 2018 йилги сайловдаги овозлар Путин учун ўзига хос рекорд натижа бўлди.
Ҳозирча номзодлар орасида В.Путин 76,65 фоиз, П.Грудинин 11,81 фоиз, В.Жириновский 5,67 фоиз, К.Собчак эса 2,5 фоиз, Г.Явлинский 1,04 фоиз, Б.Титов 0,76 фоиз, М.Сурайкин 0,68 ва С.Бабурин 0,65 фоиз овоз олган.
Таъкидлаш керакки, ушбу натижалар барча сайлов бюллетенларининг 99 фоизини ҳисоблаганда келиб чиққан.

Икром Раҳмон