Fly Dubai FZ 981-рейс билан учган самолётнинг 55 йўловчидан 44 нафари россиялик, 8 нафари украиналик, икки киши Ҳиндистон фуқароси ва бир киши ўзбекистонлик эканлигини тасдиқлади.
Маълумотларга кўра, БААнинг Дубай шаҳридан учган самолёт ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қўниш майдончасига дарҳол киролмаган ва иккинчи айланишдан кейин қўнишга ҳаракат қилганда ерга бориб урилган ва портлаб кетган.
Бортдаги 62 кишидан 55 нафари йўловчилар ва 7 нафари экипаж аъзолари эканлиги айтилмоқда.
Ростов-на-Дону вақтинчалик ёпиб қўйилган. Ҳалок бўлган йўловчиларнинг 44 нафари Россия фуқаролари эканлиги аниқланди. Экипаж аъзоларидан бири қирғизистонлик бўлгани ва экипаж бошлиғи Кипр фуқаросилиги айтилмоқда. Самолётнинг ҳалокатга учрашига иккита сабаб бўлиши мумкин: ноқулай об-ҳаво ёки бошқаришдаги техник хатолик.
Fly Dubai FZ 981-рейс билан учган самолётнинг 55 йўловчидан 44 нафари россиялик, 8 нафари украиналик, икки киши Ҳиндистон фуқароси ва бир киши ўзбекистонлик эканлигини тасдиқлади.