1930 йилларда содир бўлган сиёсий қатағон қурбонлари хотирасини улуғлаш мақсадида мемориал ташкил этилди.
Қатағонларнинг энг юқори нуқтаси 1937–1938 йилларда содир бўлган бўлиб, унда 1,5 млнга яқин кишининг қамоққа олиниши қайд этилган. Шуларнинг 1,3 миллион нафарининг “жинояти бўйича” ҳукм судгача ўқилган, шундан 700 минг нафари суд ва терговларсиз отиб ташланган.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Собиқ Иттифоқда 1930-йилларда содир этилган сиёсий қатағонларни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда Россия президенти Путин қатағонлар қурбонларига бағишланган “Ҳасрат девори” мемориалининг очилиш маросимида сўзлади.
Ушбу ёдгорлик кеча, 30 октябрь куни Москвада очилди.