...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда Ўзбекистон фуқароси калтаклаб ўлдирилди


19:22, 21.07.2018 Олам
 15 604

47 ёшли ўзбекистонликнинг жасади бош суягида жиддий жароҳат билан топилган.

Бугун, 21 июль куни Ленинград вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари Ўзбекистон фуқаросининг ўлими билан боғлиқ жиноий ишни очди. Воқеа ҳафта бошида Мурино посёлкасидаги қурилишлардан бирида содир бўлган.
 
47 ёшли ўзбекистонликнинг жасади 16 июль куни бош суягида жиддий жароҳат билан “Новая” кўчасидан топилган. Бир неча кун ўтиб, полиция 26 ёшли ишсиз бўлган маҳаллий фуқарони ҳибсга олган.
 
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, биргаликдаги ичкиликбозлик вақтида ёш йигит мигрантни қаттиқ урган. Олинган жароҳатдан ўзбекистонлик воқеа жойида ҳалок бўлган.
 
Айбдорга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 111-моддаси билан жиноий иш очилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!