У вояга етмаган қиз ва унинг онасига ҳужум қилгани учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Жароҳат олган аёл қизи билан 2016 йилнинг 25 ноябрь куни тунда соғлиқни сақлаш муассасасига етказилган.
Аниқланишича, бу аёл Ульянов вилоятида яшовчи Ўзбекистон фуқароси билан интернет орқали танишган. Ўша куни у аёлнинг уйига меҳмонга келган. Меҳмондорчиликдан сўнг айбланувчи жабрланувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган ва танасининг турли жойларига жароҳат етказган.
Ульянов вилояти Павлов тумани Прокуратурасига тақдим этилган далиллар асосида Умиджон Болтабоев суд томонидан қотилликка уринишда, шунингдек, инсон саломатлигига оғир жароҳат етказишда айбдор деб топилди. Жиноятчи 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва жазо муддатини қатъий тартибдаги колонияда ўташи тайинланди.