...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда фолбинлик билан шуғулланган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди


17:29, 07.02.2017 Олам
 4 388

Россияда фаолият олиб борган гуруҳ вакиллари орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

Москва шаҳри шимоли-ғарбий округи прокуратураси Москва вилояти ва шаҳрида яшовчи 10 киши, шунингдек, Ўзбекистон ва Украина фуқароларини  уюшган жиноят гуруҳи тузганликда айблаб, жазо тайинлади. Гап шундаки, 24 ёшдан 44 ёшгача бўлган бу кишилар алдов йўли билан одамлардан катта миқдорда пул ундиришган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Бош прокуратураси Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
 
Маълум бўлишича, юқоридаги жиноятчилар 2014 йил январь ойидан 2015 йил октябрь ойигача Ярославск вилоятининг “экстрасенс”, яъни фолбинлар гуруҳида иш олиб боришган. Улар мижозларга “келажак фоли”ни очиш хизматини таклиф этишган. Бу борада улар телевидение ва радио, интернет орқали эълонлар ҳам беришган ва “ишонч телефони”ни ишга туширишган. Бу рақамга қўнғироқ қилган ҳар бир мижознинг ишончини қозониб, ундан пул ундириб олишган.
 
Қаллоб “фолбин”лар ўзларини парапсихология ва экстрасенсорика соҳаларида етук мутахассис деб таништиришган. Агар мижоз уларнинг хизматларидан фойдаланишдан бош тортса, бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги гаплар билан қўрқитишган.
 
Аниқланишича, Россиянинг турли бурчакларида яшовчи 33 ёшдан 80 ёшгача бўлган 55 киши ана шундай қаллобликнинг жабрдийдасига айланди. Улардан олинган даромад эса 20 миллион рублдан ортиқни ташкил этмоқда.
 
Бу уюшган жиноятчилар гуруҳи фаолиятига 2016 йил февраль ойида бутунлай барҳам берилди. Қўлга олинган жиноятчиларнинг 8 нафарига қамоқ жазоси тайинланган бўлса, яна 2 нафарига уй қамоғи жазоси белгиланди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Экстрасенс Фолбин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!