Хитойдаги баҳор фестивали деб ҳам юритиладиган янги йил шукуҳи ҳамон давом этмоқда.
Узоқ шарқ минтақаси вакиллари, хусусан, Хитой халқи ой календари бўйича 28 январь куни янги йилни кутиб олдилар. Орадан бир ҳафтадан ортиқ муддат ўтиб, хитойликлар таомилига мувофиқ Лаба байрами ҳам нишонланди. Янги йилнинг қадриятларига кўра, байрамлар ўн тўртинчи кунгача давом этаверади.
Чжунго аҳолиси кеча, 6 февраль куни қадимги афсоналардаги осмон императори байрами, яъни Ти Конг Дан деб номланувчи байрамини кенг нишонлаган бўлса, бугун эса Нефрит императорининг таваллудини ўтказиш учун тараддуд кўрмоқда.
Сизларга баҳорий фестивалнинг энг жозибали лавҳалари акс этган суратларни тортиқ этамиз.

Алишер Рўзиоҳунов