...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда беш қаватли уйнинг подъезди қулаб тушди. Қурбонлар бор


17:08, 01.06.2016 Олам
 4 411

Олинган жароҳатлар туфайли 4 кишининг ҳаёти ҳамон хавф остида.

Кеча, 31 май куни Россиянинг Междуреченск шаҳри Кемерова вилоятидаги 5 қаватли аҳоли турар жой биносининг подъезди қулаб тушди. Бу ҳақда бизга Россиядан истиқомат қилаётган ўзбекистонлик фуқаролар Мобил мухбир лойиҳаси орқали хабар беришди.
 
Маълумотларга кўра, 31 май куни тахминан соат 18:05 да беш қаватли уйнинг подъезди қулаб тушган. Воқеа жойига зудлик билан қутқарув хизмати, ФВ хизмати, ёнғин хавфсизлиги, тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари етиб келган.
 
Вайроналар ичидан қутқарув хизмати ходимлари томонидан яна уч кишининг чиқариб олингани ҳақидаги хабар тарқалди. Қўшни подъезддаги аҳоли эса эвакуация қилинмоқда. Ҳозирга қадар воқеа жойида вайроналар остида қолган одамларни қутқариш ишларига 170 нафар ходим жалб қилинган. Улар тиним билмай вайроналар остидан тирик қолганларни қидиришмоқда. Чунки ҳодиса вақтида бинода айнан неча киши бўлгани аниқ эмас.
 
Сўнгги маълумотларга кўра, беш қаватли уй подъездининг қулаши натижасида бир киши вафот этган, тўрт киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Айни вақтда уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. 
 
Подъезднинг қулашига, тахминларга кўра, бинонинг 1-қаватидаги дўконда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларининг кўнгилдагидек бажарилмаганлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Айни вазият юзасидан Россия Федерациясининг Жиноят Кодекси “Қурилиш ишлари вақтида хавфсизлик қоидаларини бузиш” моддасига асосан жиноий иш қўзғатилган.
Умида Якубова

Теглар:Россия Кемерова 5 қаватли уй Қурбонлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!