17 ёшли ўзбекистонлик Акбаров Исроил 12 февраль куни уйдан чиқиб, қайтмаганини унинг онаси тасдиқламоқда.
Вояга етмаган йигитнинг онаси ўғлининг 12 февраль куни уйдан чиқиб, қайтмаганини тасдиқламоқда. Исроилнинг онаси ўғлини топиб беришларини сўраб, Иркутск шаҳар полиция бўлимига мурожаат қилган. Ҳозирда полиция ходимлари шаҳарнинг барча нуқталаридан 17 ёшли ўзбекистонлик Акбаров Исроилни қидириш ишларини бошлаган ҳамда унинг яқинларини сўроқ-савол остига олган.
Акбаров Исроил Исмоил ўғлининг асосий белгилари: кўринишидан 18-19 ёшга ўхшаш, бўйи 170-175 сантиметр, ўртача кўринишга эга бўлиб, устида тўқ кўк пиджак бўлган.
Қўшимча белгилари: русчани акцент билан гапиради. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб. Ҳужжатлари олдида бўлмаган, ўзига Тимур исми ёққани сабаб бошқаларга исмини шундай деб таништиради.
Агар кимда-ким Акбаров Исроилни Иркутск ёки Россиянинг бошқа шаҳарларида кўрган бўлса, 8 3952 216600 (№ 6 навбатчи бўлим), 778385, 8 3952 216464 (бедарак йўқолганлар бюроси) ёки 02 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.