...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда “Марказий масжид” очилди


19:24, 23.09.2015 Олам
 1 969

Россияда “Марказий масжид” ишга тушди.

   Бугун 23 сентабрь куни Владимир Путин ва халқаро ташкилот, элчихоналар иштирокида Москвада Марказий масжид очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу маросимга Россия муфтийлик кенгаши вакили Равиль Гайнутдин, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Фаластини етакчиси Маҳмуд Аббос ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған каби нуфузли меҳмонлар ташриф буюришди. Бундан ташқари, маросимга меҳмон бўлиб, Татаристон президенти Рустам Минниханов, Ингушетия раҳбари Юнусбек Евкуров, чеченлар етакчиси Рамзан Қодиров ва Доғистон президенти Рамазан Абдулатиповлар ҳам келган.

   Ушбу масжид 1904 йилда фойдаланишга топширилган, 2015 йилда бузиб ташланиб, 6 қаватли муҳташам кўринишда барпо этилди. Таъмирланиши натижасида, унинг майдони 20 мартага, яъни 964 квадрат метрдан, 18900 квадрат метргача кенгайган.
Султонбой Аллонов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!