Расмий Кремл АҚШ давлатининг Россия давлатига нисбатан эълон қилган санкцияларига ҳар доим салбий муносабатда бўлиб келган.
Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган. Унинг айтишича, “Расмий Кремл АҚШ давлатининг Россия давлатига нисбатан эълон қилган санкцияларига ҳар доим салбий муносабатда бўлиб келган”. Россия бундай санкцияларни ноқонуний, деб ҳисоблайди.
Шунингдек, Кремл янги санкциялар тўғрисида гап-сўзлар бўлаётганидан хабардор. Дмитрий Песков, “Бу гаплар бизда хавотир пайдо қилади. Мен ҳозир совуқ уруш ёки шунга ўхшаш ибораларни гапирмоқчи эмасман, лекин, нима бўлганда ҳам, юқори даражада бўлмаган икки томонлама ҳамкорлик яна бошқа зарбаларни кўтара олмаслиги хавфи мавжудлигини эсдан чиқармаслигимиз керак”, деган.
Бундан олдинроқ, Россия Сбербанки раис Герман Греф, Financial Times нашрига берган интервьюсида АҚШни Россияга нисбатан янги санкциялар қўлламасликка чақирган эди.