...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия яна бир мамлакатдан “ажралмоқда”


15:31, 07.04.2018 Олам
 14 897

Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири маълум қилди.

Ҳар йили 2 апрелда Россия ва Белорус халқлари бирлиги куни нишонланади.
 
1996 йили мазкур икки мамлакат президентлари “Россия ва Белорус жамиятини шакллантириш тўғрисидаги” битимни имзолаган эди.
 
Ушбу битим икки мамлакат интеграциясини бошлаб бериши керак эди. Ўтган йиллар давомида икки мамлакат ҳам шу жараёнга интилиб келди.
 
Бироқ, кеча, 6 апрель куни Белорус Ташқи ишлар вазири Владимир Макей мамлакат Россия таъсиридан чиқиб, дунёнинг турли давлатлари билан алоқа ўрнатмоқчилигини маълум қилди.
 
Шунингдек, у иқтисодий ҳамкорлик масалаларида руслар билан муаммолар келиб чиқаётганини таъкидлаган.
 
“Биз фақатгина бир мамлакат таъсирида бўлишдан қутилишимиз лозим. Бизда Россиядан ташқари бошқа мамлакатлар билан алоқалар ўрнатиш, жумладан, Европа Иттифоқи ва дунёнинг бошқа давлатлари билан муносабатларни ривожлантириш имкони бор. Бу, айниқса, ҳозирги жаҳон молиявий инқирози даврида жуда муҳимдир”, деб маълум қилди Владимир Макей.
 
Бундан ташқари вазир Белорус давлати Россия билан алоқаларини батамом тўхтатишни назарда тутмаётгани, мамлакат бир тарафдан Россия, иккинчи томондан ЕИ билан алоқаларни мустаҳкамлаш имконига эга эканлигини билдирган.
 
Шу боис у мамлакат экспорининг 48 фоизи Россияга, 26 фоизи ЕИга ҳамда қолган 26 фоизи бошқа мамлакатларга йўналганини келтириб ўтган.
Икром Раҳмон

Теглар:Белорус Владимир Макей Россия ЕИ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!