
Маълум қилинишича, ушбу ҳарбий қурол тизимлари АҚШда ишлаб чиқарилган тизимлар билан “номувофиқ” экан...
Тарқатилаётган хабарга кўра, расмий Ар-Риёд Россия Федерациясидан “Корнет-ЭМ” танкларга қарши ракета мажмуалари, ТОС-1А русумли “Буратино” оғир ўтсочар тизимлари, АГС-30 русумига оид граната отадиган қуроллар ва калашников (АК-103) автоматларини сотиб олади.
Шунингдек, “Рособоронэкспорт” ташкилоти ва Саудия ҳарбий-саноат компанияси қиролликда АК-103 русумли автомат қуроли ва унинг ўқларни лицензияланган битим асосида ишлаб чиқариш учун шартнома имзолади.
АҚШ мудофаа вазирлиги (Пентагон) Саудия Арабистонида С-400 мажмуаларини сотиб олиш нияти борлигидан ташвишда эканини билдирганди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳарбий қурол тизимлари АҚШда ишлаб чиқарилган тизимлар билан “номувофиқ” экан...
Россия томони эса, ўз навбатида, Россия ва Саудия Арабистонининг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлиги — учинчи мамлакатларга қарши қаратилмагани, мазкур келишувлар “дунё ва минтақада барқарорликни” таъминлаш учун мўлжалланганлигини таъкидлаб ўтди.
Бундан олдинроқ Туркия ҳукумати ҳам Россиядан С-400 зенит-ракета тизимларини сотиб олишни маълум қилган эди.