...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия ва Жанубий Корея — КХДР билан ҳамкорлик ўрнатади


15:43, 06.09.2017 Олам
 2 508

Уч мамлакат ўртасида лойиҳаларни амалга оширилиши тараққиёт учун хизмат қилиши таъкидланди.

Россия Федерацияси ва Корея Республикаси президентлари Владивосток шаҳрида бўлиб ўтаётган Шарқий иқтисодий форумда иштирок этдилар. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берди.
 
Икки мамлакат президентлари КХДР билан ҳамкорликда иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришдилар.
 
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Шарқий иқтисодий форум доирасидаги музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида иштирок этдилар.
 
Владимир Путин “Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш нафақат иқтисодий жиҳатдан фойдали, балки Корея ярим оролидаги ишонч ва барқарорликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади” деган фикрни билдириб ўтди.
 
“Биз: Россия, Жанубий Корея ва КХДР иштирокида уч томонлама лойиҳаларни амалга ошириш учун асосни мустаҳкамлашга келишиб олдик, улар Корея ярим ороли ва Россия Узоқ Шарқини бирлаштиришга хизмат қилади”,  деди Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Россия КХДР Корея Республикаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!