...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия санкцияларга жавоб бериш ҳуқуқига эга


11:37, 27.01.2018 Олам
 2 553

Россия Федерациясига қарши киритилган санкциялар украинадаги инқироз баҳонасида ўйлаб топилиб, жорий қилинмоқда.

Аввалроқ, АҚШ презденти Дональд Трамп маъмурияти Россияга эълон қилинган санкциялар рўйхатини кенгайтиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Россия Ташқи ишлар вазири бу санкцияларга нисбатан ўз муносабатини билдирди.
 
Россия ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида, “Агар АҚШ ҳукумати Россия билан иқтисодий ва бошқа муносабатларни узишни афзал билса, бу уларнинг ҳуқуқи эканлигини тан оламиз ва жавоб қайтариш ҳуқуқи биз томонда сақланиб қолади”, дейилган.
 
Баёнотда билдирилишича, Россия Федерациясига қарши киритилган санкциялар украинадаги инқироз баҳонасида ўйлаб топилиб, жорий қилинмоқда.
 
Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, АҚШнинг санкциялар ёрдамида Россия сиёсатига таъсир ўтказишга уриниши ҳеч бир натижа бермайди. “Вашингтондаги стратеглар ҳеч бир натижа бермайдиган мазмунсиз санкциялар кампанияси билан америкаликлар бизнесига катта зарар келтираётгани ва ўзларининг иложсизликлари билан бутун дунёга шарманда бўлаётганини ўйлаб кўришлари керак”, дейилган баёнотда.
Обил Сафаров

Теглар:АҚШ Россия Санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!