Бу Россиянинг янги тарихидаги номзодларнинг энг кўп рўйхатга олинишидир.
Аввалроқ, 2018 йилда Россияда президентликка сайловлар бўлиб ўтиши тўғрисида хабар берган эдик.
Россия Марказий сайлов комиссияси 60 га яқин номзод Россия президенти бўлиш истагида эканини билдирган. Бу Россиянинг янги тарихидаги номзодларнинг энг кўп рўйхатга олинишидир.
Марказий сайлов комиссияси аъзоси Евгений Шевченконинг фикрига кўра, “Сайловларда иштирок этиш учун бунчалик кўп номзоднинг хоҳиш билдириши биринчи марта юз бермоқда. Бу аввалгиларга нисбатан камроқ имзо тўплаш билан боғлиқ ҳолат бўлса керак. Иккинчидан, ўтган сайловларга нисбатан сиёсий партияларнинг сони кўпайгани ва уларнинг кўпчилиги сайловда қатнашиш орқали ўзларини намоён қилишмоқчи бўлаётгани”, номзодларнинг кўпайишига сабаб бўлган.
Россия Марказий сайлов комиссиясига декабрь ойининг охирига қадар номзодларни қўйиш бўйича 60 та мурожаатнома келиб тушган. Шулардан 21 нафари сиёсий партиялар томонидан илгари сурилганларнинг номзодларидир.
Обил Сафаров