...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия ўзи ҳақидаги “сохта хабарлар”га қарши кураш бошлади


10:55, 24.02.2017 Олам
 2 282

Россия манфаатларига зид келувчи маълумотлар асосли равишда исботланмаса, “сохта хабар” тамғасини олади.

22 февраль куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Россия ТИВ сайтида Россия манфаатларига зид бўлган “сохта хабарлар”га бағишланган махсус рукн очилгани ҳақида эълон қилди. Бу маълумотлар аниқ асосга эга бўлмагани, жамиятда турли фикрларни уйғотаётгани учун шу номдаги рукн остида чоп этиб борилади.
 
“15 февраль куни ўтказилган брифингда ТИВ сайтида Россия ҳақида тарқатилган сохта, исботи йўқ хабарлардан намуналар эълон қилиб бориладиган рукн пайдо бўлиши ҳақида айтиб ўтган эдим. Мана, биз ушбу рукнни ишга туширдик. “Хабарлар”нинг илк тўплами аллақачон эълон қилинди. Ушбу рукн мунтазам равишда тўлдирилиб борилади”, деб айтди Захарова.
 
“Биз чет эл нашрлари билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб борамиз. Улар бизни қаердан топишни, телефонларимизни ва электрон почта манзилларимизни ҳам яхши билишади. Агар хорижий мухбирларда ушбу рукнни ишлаши бўйича бирон жўяли таклифлар бўлса, ёки улар ўз хабарлари ушбу рукндан олиб ташланиши учун қўшимча маълумотларни тақдим этишни хоҳласалар, хуш келибсиз, ўзингизнинг қўшимча материалларингизни бизга йўллашингиз, телефон қилишингиз, хат ёзишингиз ёки шахсан ташриф буюришингиз мумкин. Биз сиз чоп этаётган хабарни чуқур ўрганишга тайёрмиз”, деб таъкидлади Захарова.
 
Маълумот учун, хорижий нашрлардан “Bloomberg”, “Telegraph”​ ва “Observer” ​ таҳририятларининг бир қатор материаллари “сохта хабар” деб топилган ва рукнга жойлаштирилган.
Алишер Рўзиоҳунов 

Теглар:сохта хабар Россия Захарова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!