...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Ўзбекистондан туриб космосни назорат қилади


12:15, 25.08.2018 Олам
 6 642

Собиқ Иттифоқ давридан қолган тизим қайта тикланди.

Россия Фанлар академиясининг Келдиш номидаги Амалий математика институти ер шари бўйлаб тарқатилган телескоплар тармоғини яратди. Бу тармоқ Собиқ Иттифоқ қулагандан сўнг ҳаракатдан тўхтаган Космик ҳудудни назорат қилиш марказининг ўрнини боса олади.
 
Ҳозирда янги тармоқ сабаб тўққизта эски расадхона фаолияти тикланган: Тариха (Боливия), Уссурийск, Благовеўенск, Хуралтогот (Мўғулистон), Китоб (ўзбекистон), Гиссар, Санглок (Тожикистон), Абастумани (Грузия), Ужгород (Украина), Кастельгранде (Швейцария).
 
Янги жойлар ўрганилиб, Камчатка, Узоқ Шарқ, Сибир, Олтой, Молдавия ва Мексикада яна саккизта кузатув пункти ташкил этилган. Бутун геостационар орбита қайтадан қуршаб олинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Собиқ Иттифоқ космос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!