...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия ОТМларида сурияликлар учун қанча ўрин ажратилади?


15:55, 22.07.2016 Олам
 3 184

Россияда бутун дунёдан жами 90 мингга яқин чет эллик талаба таҳсил олади.

Россия Федерацияси ҳукумати кейинги ўқув йилида суриялик талабалар учун олий ўқув юртларида 278 грант ўринлари ажратди. Бу ҳақда “Россотрудничество” хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда, Россияда ўқиш учун икки минг суриялик талаба ўз хоҳишларини билдирган. Дамашқдаги Россия фан ва маданият марказида ўқиш истагини билдирган 300 нафар суриялик ёшлар дастлабки синовлардан ўтказилди.
 
“Бизнинг фикримизча, Сурияга тез орада нафақат ҳарбий соҳа билимдонлари,  балки иқтисод, маориф, маданият, муҳандислик соҳалари бўйича ҳам мутахассислар керак бўлади. Россия  тинч ҳаётга интилаётган бу давлатга ёрдам бериш учун бор кучини ишга солади”, дейди “Россотрудничество” раҳбари  Любовь Глебова.
 
Унинг сўзларига кўра, Россияда таълим олишни истаётган сурияликлар орасида “Математика ва механика”, “Компьютер ва ахборот технологиялари”, “Физика ва астрономия”, “Биология фанлари”, “Архитектура”, “Машинасозлик” ва “Санъатшунослик” соҳалари бўйича талаб катта ҳисобланади.
 
Маълумот ўрнида, хорижий фуқаролар Россияда таълим олиши бўйича мамлакат дунёда саккизинчи ўринда туради. Бу ерда 129 давлатдан талабалар таҳсил олишади. Айни дамда Россия олий ўқув юртларида 90 мингга яқин хориждан келган талаба таълим олади. Шулардан 70 минг нафари тўлов-шартнома ва 20 мингдан ортиғи федерал бюджет асосида  ўқитилади. Чет эллик талабаларнинг асосий қисми Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларидандир. МДҲ давлатлари фуқаролари жами чет эллик талабаларнинг 33 фоизини ташкил этади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Сурия Россотрудничество 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!