...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Мўғулистоннинг 170 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзидан воз кечди


11:40, 01.02.2016 Олам
 2 686

Россия Мўғулистоннинг 97 фоизли давлат қарзидан воз кечди. 30 кун ичида Мўғулистон қолган 3 фоизлик қарзини тўлаши шарт.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Мўғулистоннинг давлат қарзидан воз кечиши борасидаги федерал қонунни имзолади. Ушбу ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий сайтида эълон қилинган. Бу ҳақда “Rns.online” нашри хабар бермоқда.

“Москва шаҳрида Россия Федерацияси ва Мўғулистоннинг ҳукуматларнинг молиявий мажбуриятларни ҳал этиш учун Россия Федерацияси ва Мўғулистон ҳукумати томонидан 2010 йилнинг 14 декабрида  имзоланган шартномаси ратификация қилинсин”, – дейлади ҳужжатда.

Мазкур ҳужжатда Мўғулистоннинг 97 фоиз, 174,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги давлат қарзидан воз кечилган, ратификациядан сўнг, Мўғулистон қолган 3 фоиз, яъни 3,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзини 30 кун ичида тўлаши лозимлиги келтириб ўтилган.
Умида Якубова

Теглар:Россия Мўғулистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!