Россия Федерациясининг АҚШдаги элчихонаси расмий баёнот билан чиқди.
АҚШ, Франция ва Буюк Британия ҳарбий каолицияси Сурия ҳукуматига қарши уруш бошлаганини хабар қилган эдик.
Таъкидлаш керакки, ушбу каолиция ўтган ҳафта Суриянинг Шарқий Ғута воҳасидаги Дума шаҳарчасида ҳукумат томонидан кимёвий қуроллар қўлланишида Россиянинг “қўли бор”, деб таъкидлаб келмоқда.
Бунга жавобан Россия Федерациясининг АҚШдаги элчихонаси расмий баёнот билан чиқди. Бу ҳақда элчихонанинг Facebook’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Жумладан, баёнотда элчи Анатолий Антонов АҚШ бошчилигидаги каолиция асоссиз равишда Россияни айблаётганини маълум қилган.
Антонов Суриядаги “кимёвий қурол” масаласини саҳналаштирилган сценарий, деб атаган. Бундан ташқари, у мазкур уч мамлакатнинг хатти-ҳаракатини “Россия Президентини ҳақорат қилиш”, деб қабул қилинганини билдирган.
Шунингдек, элчи Россияга нисбатан бундай ҳаракатлар жавобсиз қолмаслиги билан огоҳлантирган.

Икром Раҳмон