Эрон ва Россия ФВВ ходимлари ҳалокат сабаблари ва воқеа жойини ўрганиб чиқмоқда.
Аввалроқ, Эроннинг “Осемон ҳаво йўллари”га тегишли АТР-72 йўловчи самолёти Эроннинг Исфаҳон вилояти ҳудудида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар қилган эдик.
Эроннинг Теҳрон ва Ёсуж шаҳарлари ўртасидаги ички парвозларни амалга оширувчи самолёт қулаганидан сўнг Эрон ҳалокат содир бўлган координатани топишда кўмаклашишини сўраб Россия ФВВга мурожаат қилган. Бу ҳақда “Вести.ru” маълум қилди.
Шунидан кейин Россия ФВВ самолёт қулаган жойни билдирувчи маълумотларни дипломатик воситалар орқали Эрон расмийларга тақдим қилган.
Ўз навбатида, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Эрон ФВВ ходимлари воқеа жойини аниқлаш ва қидирув ишларини олиб боришда қийинчиликка дуч келгани учун Россия ФВВ амалий жиҳатдан ҳам бу ишларда иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Францияда ишлаб чиқарилган АТР-72 самолётининг қулаши оқибатида бортдаги барча – 66 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган.

Икром Раҳмон