...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия енгил атлетикачилари Олимпиада – 2016 дан қуруқ қоладими?


19:00, 21.06.2016 Олам
 3 736

IAAF ҳар бир россиялик енгил атлетикачини текширувдан ўтказади.

Халқаро олимпия қўмитаси ижроия бўлими аъзолари дунёнинг етакчи халқаро спорт федерациялари раҳбарлари билан Олимпиада саммити доирасида учрашдилар. Мазкур йиғилишда ХОҚ ижроия бўлими аъзолари Халқаро енгил атлетика федерацияси (IAAF)нинг Россия енгил атлетика жамоасини 2016 йилги Олимпиада ўйинларида қатнашишга рухсат бермаслик қарорини ҳурмат қилишларини таъкидлаб ўтдилар. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

ХОҚ президенти Томас Бахнинг сўзларига кўра,  Олимпиада – 2016 мусобақаларига допинг можаросига алоқадор барча спортчилар, шу билан бирга мураббийлар ва шифокорлар  иштироки тақиқланади.

Бах IAAF Россия ва Кениянинг ҳар бир енгил атлетика спортчиларини текширувдан ўтказишини таъкидлаб ўтди.

17 июнь куни IAAF кенгаши Венада Бутунроссия енгил атлетика федерациясини  Олимпиада – 2016 мусобақаларида иштирок этишни тақиқлаш ҳақидаги қарорини кучда қолдирди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Олимпиада Россия ХОҚ Енгил атлетика Допинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!