Мазкур икки мессенжерлар ФСБ билан ҳамкорлик қилишни хоҳламагани учун жазога тортилиши мумкин.
Интернет тармоқларида ахборот тарқатувчилар томонидан федерал ижро этувчи органларга хавфсизликни таъминлаш нуқтайи назаридан маълумотлар кодларини очиб бериш мажбуриятини бажарилмаган тақдирда, жарима тўланиши шарт. Унга кўра, фуқароларга 3-5 минг рубль миқдорида, мансабдор шахсларга 30 мингдан 50 минг рублгача ва юридик шахсларга эса 800 мингдан 1 миллион рублгача жарима солиш таклифи берилмоқда, дейилади хабарда.
Давлат думаси вакили Вадим Деньгиннинг сўзларига кўра, янги қонун лойиҳаси мессенжерларга, ижтимоий тармоқлар ва бошқа шифрланган маълумотлардан фойдаланадиганларга тааллуқли.
Маълумот ўрнида, Telegram асосчиси Павел Дуров хавфсизлик хизматлари билан ҳамкорлик қилмаслик ва мессенжердаги маълумотларнинг сирлилигини сақлаб қолиш учун 2014 йил Россиядан чиқиб кетган эди.