...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия “Роснефть”нинг бешдан бирини ХХР ва Ҳиндистонга сотмоқчи


11:42, 20.06.2016 Олам
 2 452

“Роснефть” Россия нефтининг 40 фозини ишлаб чиқаради ва ”Газпром”дан кейин иккинчи ўринда туради.

Россия “Роснефть” компаниясининг 19.5 фоизини Хитой ва Ҳиндистоннинг  бир қатор тузилмаларига 11 миллиард АҚШ доллари эвазига сотмоқчи. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги маълум қилди, дея ТАСС хабар берди.
 
Агар Россия “Роснефть” компаниясининг 19.5 фоизини 700 миллиард рублга сотса, бу приватизация миқдори бўйича мамлакат учун рекорд даража бўлади, дейилади хабарда.
 
“Bloomberg”нинг ёзишича, “Роснефть” АҚШнинг “ExxonMobil” нефть компаниясидан кўпроқ нефть ишлаб чиқаради. Агар компаниянинг юқорида айтилган улуши сотилса, Москва учун нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки геосиёсий нуқтайи-назардан фойда келтиради. 
 
АҚШнинг “Forbes” журнали жорий йилнинг март ойида дунёнинг энг йирик нефть компаниялари рейтингини тузиб чиқди. Унга кўра, “Роснефть” иккинчи ўринни олди. У фақат “Газпром”дан ортда қолди. Компания суткасига 5.07 миллион баррел нефть қазиб чиқаради. “Роснефть”нинг капитали 72.5 миллиард АҚШ долларини ташкил этади ва Россияда қазиб олинадиган нефтнинг 40 фоизи мазкур компания улушига тўғри келади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Роснефть Хитой Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!