Президент Эрдўған Россия президенти Владимир Путинга 2018 йили Туркияга навбатдаги расмий ташриф таклифини билдирди.
Туркия раҳбари “Сўнгги кунларда минтақада хавотирли воқеалар содир бўлмоқда. Шундай ҳам муаммолар гирдобида бўлган Яқин Шарқ янги бир муаммога дуч келди. Ироқдаги Масуд Барзоний бошчилигидаги курдларнинг мустақиллик референдуми — минтақа тинчлигини хатарга солмоқда”, деб таъкидлаган.
“Биз олий даражадаги ҳамкорлик кенгашига катта аҳамият берамиз. Умид қиламанки, келгуси йилдаги кенгашимизда ҳам ҳурматли президент Путинни мамлакатимизда кутиб олишдан мамнун бўламиз”, деб ўз сўзини давом эттирди Туркия президенти.
Эрдўғаннинг расмий баёнотида Туркия–Россия савдо айланмасининг ҳажми 100 млрд долларга етказиш устида турли лойиҳалар амалга оширилаётгани билдирилган.
Президент Эрдўған Россия президенти Владимир Путинни 2018 йили Туркияга яна бир бор таклиф қилди.
Олдинроқ Владимир Путиннинг Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув натижаларига бағишланган матбуот анжуманида айтган фикрлари ҳақида хабар берган эдик.