Шаҳарча 24 июль кунидан спортчиларни қабул қилишни бошлайди.
Бразилиянинг Рио де Женейро шаҳридаги Олимпиада шаҳарчаси меҳмонларни қабул қилишга тайёр. Мажмуа ҳудуди 200 минг квадрат метрга тенг ва бу ерда 30та бино бор. Биноларда жами 11 минг хонадан иборат 3600та квартира мавжуд.
Олимпиада шаҳарчасида тахминан 18 минг спортчи, мураббий ва техник ходим яшайди. Биноларга 24 июлдан киришга рухсат берилади. Меҳмонлар учун дўконлар, ресторанлар, почта ва банк бўлимлари, гўзаллик салонлари очилади. Мажмуа ҳудудида бассейн, велосипед йўлакчаси, теннис корти ва истироҳат боғи ҳам бор.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 5-21 август кунлари Рио де Женейро шаҳрида ХХХI ёзги олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади.

Руслан Сулаймонов