АҚШ Афғонистонда 2,3 мингдан ортиқ аскарларини йўқотди. Маҳаллий аҳоли вакилларидан эса...
АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлари — АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган урушга айланди ва у 13 йилдан бери давом этиб келмоқда. АҚШнинг Афғонистондаги қўшинларининг сони 2010 йилда энг юқори миқдор — 140 минг нафарга чиққан.
Ҳарбий ҳаракатлар вақтида 2300 дан кўпроқ америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлган ва 17 минг 674 нафари яраланган.
Бундан ташқари, снарядлар портлаши, ўлдиришлар, бомбардимонлар, уйлар бўйлаб ўтказилган тунги рейдлар ва ўзаро отишмалар оқибатида 21 минглик маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган.
Маълумот учун, бугунги кунда Афғонистонда 11 мингдан ортиқ америкалик ҳарбий қолган ва улар асосан Афғонистон Миллий Армиясини тайёрлаш ва кўмак кўрсатишда иштирок этмоқда.