...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расмий Кремль Навалнийнинг чақириғига жавоб берди


16:57, 26.12.2017 Олам
 3 026

Навалнийнинг сайловчиларни сайловни бойкот қилишга чақириши, қонунга қанчалик мос келиши синчковлик билан ўрганиб чиқилиши керак.

Аввалроқ, Россияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловига мухолифатчи саналган Алексей Навалнийнинг номзоди қўйилмагани ва шу сабабли сайловчиларни сайловда иштирок этмасликка тарғибот қилаётгани тўғрисида хабар берган эдик. 
 
Россия президенти Владимир Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков бу тўғрида расмий Кремлнинг фикрини баён қилди. 
 
Унинг айтишича, “Сайловда номзод бўлишга ҳаракат қилган бир кишининг қонунга асосан, сайловлардан четлатилиши, бўлажак сайловнинг қонунийлигига таъсир кўрсата олмайди”.
 
Песков, Кремлдагилар бундай фикрдан хабардор ва бу нуқтаи назар билан ёндошишга розилик берилмайди, деган.
 
Шунингдек, Навалнийнинг сайловчиларни сайловни бойкот қилишга чақириши, қонунга қанчалик мос келиши синчковлик билан ўрганиб чиқилиши керак, деган фикрни билдирган.  
Обил Сафаров

Теглар:Навалний Кремл Песков Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!