...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғиллари мураббийларига Porsche Panamera совға қилишди


13:00, 29.11.2016 Олам
 6 090

Мураббийниг туғилган куни муносабати билан ҳадя этилган қимматбаҳо совға – автомобилнинг баҳоси 150 минг долларга тенг.

Чеченистонлик яккакураш спорт тури устаси Абдулкарим Одилов Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғилларига мураббийлик қилиб келади. Яқинда мураббий ўзининг Instagram’даги саҳифасига сурат жойлаб, Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғиллари унга Porsche Panamera русумидаги автомобилни совға қилишганини маълум қилди.
 
“Бу ҳаётда менга барча нарсани, энг асосийси, Аҳмад, Али ва Адам сингари укаларни ҳадя этгани учун Яратганга шукур. Биз биргаликда кўп вақтни ўтказамиз. Менинг уларга бўлган меҳримни ифодалаш қийин. Кеча, менинг туғилган кунимда, ҳатто, тасаввур ҳам қила олмайдиган катта ҳадя совға қилишди. Porsche Panamera каби катта совға олиш учун кўп хизмат қилмадим. Аслида мен учун ҳаётимда Аҳмад, Али ва Адамнинг борлиги катта совға”, дея изоҳ қолдирган мураббий Рамзан Қодиров номига ҳам миннатдорчилик билдирган.
 
Адам 9, Зелимхон 10, Аҳмад 11 ёшда. Улар Абдулкарим Одиловдан кураш бўйича таълим олишади.  Мураббийга совға қилинган автомобиль баҳоси 150 минг долларни ташкил қилади.
Дурдона Расулова

Теглар:Рамзан Қодиров Чеченистон Абдулкарим Одилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!