...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ражаб Тойиб Эрдўған ва Владимир Путин учрашишди


09:22, 29.09.2017 Олам
 1 817

Бу учрашув Эрдўған ва Путиннинг жорий йилдаги 5-учрашувидир.

Туркия ва Россия президентлари Ражаб Тойиб Эрдўған ва Владимир Путин ўртасидаги Анқарадаги музокара 1,5 соатдан кўпроқ давом этган. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
 
Учрашув давомида Суриядаги вазият, Ироқ Курдистонининг мустақиллиги бўйича референдуми натижалари, “Турк оқими” ва “Аккую” лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтилган. 
 
Таъкидланишича, бу учрашув Эрдўған ва Путиннинг жорий йилдаги 5-учрашувидир. Март ва май ойларида Туркия раҳбари Россияга келганди. Кейинроқ май ойида икки етакчи Пекинда “Бир камар, бир йўл” форуми ҳамда июлда Гамбургдаги G20 саммити доирасида учрашишган.
 
Учрашувга оид тўлиқ тафсилотлар билан кейинроқ хабардор қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки давлат раҳбарларининг Анқарада расмий доирадаги учрашувлари ўтказилиши тўғрисида хабар берган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!