...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қуддус шаҳрининг бўлинмаслиги қонунийлаштирилди


18:55, 02.01.2018 Олам
 3 541

Асосий қонунга қўшимча сифатида ишлаб чиқилган қонунда, Қуддус шаҳри мақомининг атрофидаги сиёсий вазиятни мувофиқлаштириш учун ишлаб чиқилгани таъкидланган.

Аввалроқ, Қуддус шаҳри мақоми бўйича зиддиятларнинг вужудга келгани тўғрисида хабар берилган эди.
 
Кеча, 1 январь куни Исроил давлати Кнессети (қонун чиқарувчи орган) Қуддус тўғрисидаги асосий қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунга овоз беришди. Бу тузатишларга 64 нафар депутат овоз берди, 51 нафари қарши чиқди. Бу қонун иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди.
 
Бу қонунга кўра, Қуддус шаҳрининг ҳудудий яхлитлигига оид ҳар қандай қарор Кнессетда 80 та овоз билан тасдиқланиши керак. Асосий қонунга қўшимча сифатида ишлаб чиқилган қонунда, Қуддус шаҳри мақомининг атрофидаги сиёсий вазиятни мувофиқлаштириш учун ишлаб чиқилгани таъкидланган.
 
Қуддус шаҳри ҳудудининг яхлитлиги тўғрисидаги қонуннинг Кнессет томонидан қабул қилиниши, Фаластин Миллий маъмурияти (ФММ) томонидан Исроилнинг Фаластинга уруш очиши сифатида баҳоланади, деган фикрни билдирган ФММ раҳбарияти вакили Набил Али Рудейн. Бу билан, “Исроил тинчлик ўрнатилиши жараёнининг тугатилиши тўғрисида расмий эълон қилиб, ўзларининг диктаторлик сиёсатини олиб боришмоқчи”, деб қўшимча қилган.
 
Фаластиндаги ХАМАС ҳаракати Кнессет томонидан қабул қилинган бу қонунга нисбатан, Исроил ҳукуматига қаршиликни кучайтириш, расмий Тель-Авив билан ҳеч бир муносабатларга киришмаслик орқали жавоб беришни талаб қилиб чиққан. 
Обил Сафаров

Теглар:Қуддус Фаластин Кнессет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!