Оила бошлиқларини йўлдан урган аёл қолиб, унга “дарс” бериб қўйишни истаган уй бекалари жазога тортилишлари мумкин
Маълумотларга кўра, Қримлик бир неча уй бекалари эрларини йўлдан урган, уларни оиласидан ажратмоқчи бўлган аёлни кўчада, омма олдида уриб, калтаклашган.
Бу аёлнинг зулмидан азият чекан аёллардан бири уни эрини йўлдан уриб, оиласини бузишга ундаганликда айблади. Видеотасвирларда унинг қилган ишидан тонаётгани акс этган. Бироқ у тинимсиз зарблардан кейин, тониш бефойда эканини тушунди ва бировнинг эринии йўлдан урганини тан олган.
У айбини тан олганидан кейин ҳам аёл уни калтаклашда давом этган. Сўнг уни шарманда қилиш истагида кийимлари йиртиб ташлаган.
Кутилмаганда икки аёлнинг ўртасига яна бир аёл қўшилди ва у ҳам калтакланаётган аёлни эри билан муносабатларда айблади.
Аниқланишича, жанжалга сабаб бўлган бу аёл билан алоқаси бўлган эркаклар рафиқаларининг бу ҳаракатларидан хабардор бўлишган ва кўп қаватли уйнинг балконидан бу жанжални кузатиб туришган.
Айни вақтда, полиция бировларнинг эрлари билан ишқий муносабатда бўлган деб гумон қилинган ва калтаклангана аёл ҳақидаги видеони ўрганмоқда. Агар аёлнинг айби тасдиқланса, унга нисбатан чора кўрилиши ҳақида бирор нима дейиш қийин. Чунки Россия Федерацияси Конституциясида ҳиёнат ёки йўлдан уриш учун бирор жазо кўзда тутилмаган. Бироқ эрларининг жазманини аёлларни калтаклаган уй бекалари жазога тортилиши мумкин.
Маълум қилинишича, калтакланган аёл эса на полиция ва на шифокорга мурожаат қилмаган. Балки у оиласини сақлаб қолишга уринаётган аёлларнинг ғазабини янада қўзғатмаслик учун шундай йўл тутгандир...