...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қримда аҳолининг инсон ҳуқуқлари бузилганмиди?


12:30, 15.11.2017 Олам
 2 241

2015 йил январь ойида Украинанинг Олий Радаси Россияни “тажовузкор давлат” деб аталган қарорни қабул қилган.

РИА ахборот агентлиги хабарига кўра, Қримдаги инсон ҳуқуқларига доир Украина лойиҳаси асосида тайёрланган ҳужжат кўриб чиқиш учун БМТ Бош Ассамблеясига тақдим этилган.
 
Россия учун тавсиявий характерга эга бўлган мазкур ҳужжат 14 ноябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ижтимоий, гуманитар ва маданий масалалар бўйича қўмитаси томонидан қабул қилинди.
 
Қарор лойиҳаси БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясининг ялпи мажлисида кўриб чиқилиши учун тақдим этилган. Россия томони эса ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши учун овоз берилишини талаб қилди. Талаб қондирилгач, 71 та мамлакат томонидан овоз берилди. Европанинг кўплаб давлатлари ҳамда АҚШ ҳужжатнинг қабул қилинишини маъқуллаган бўлса, қарши овоз берган мамлакатлар сони 25 тани ташкил қилди.
 
Улар орасида Россия, Хитой, Ҳиндистон, Сербия, Арманистон, Куба, Эрон, Қозоғистон, Қирғисизтон, Белоруссия ҳамда Ўзбекистон номлари қайд этилган. Резолюцияда Россия томони зудлик билан Қрим аҳолисининг инсон ҳуқуқларини бузилиши ва поймол қилинишини дарҳол тўхтатиш кераклиги, шунингдек, ғайриинсоний ва инсон қадр-қийматини камситувчи ҳолатларни бартараф этиш талаб қилинган.
 
Бундан ташқари, Қримда аҳолининг украин ва қрим-татар тилларида таълим олишлари учун шароит яратиш ҳамда қрим-татар халқининг “анъанавий йиғилиш”ини (мажлис) “экстремистик ташкилот” деб эълон қилиш қарорини бекор қилиш кераклиги қайд этилган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:БМТ Бош Ассамблеяси Россия Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!