...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозон кремлида янги йилни нишонламоқчи бўлган ўзбеклар қўлга олинди


14:51, 03.01.2018 Олам
 5 216

Ўзларининг Қозон кремлига боришини “аввал кўрмаганликлари учун томоша қилмоқчи бўлгани” билан изоҳлашган.

Россиянинг Қозон шаҳрида Татаристон президенти қароргоғига кирмоқчи бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар тарқатмоқда ProKazan.ru нашри. 

Икки нафар Ўзбекистон фуқароси (бири 41, иккинчиси 44 ёшда) янги йилга ўтар кечаси Татаристон президентининг Қозон кремли деб номланган қароргоҳининг деворидан ошиб тушган вақтида, қоровуллар томонидан қўлга олинган. 

Қўлга олинганларнинг сўзига қараганда, улар шаҳардаги “Гул бозори”да ишлашган. Ўзларининг Қозон кремлига боришини “аввал кўрмаганликлари учун томоша қилмоқчи бўлгани” билан изоҳлашган.

Обил Сафаров

 

Теглар:Қозон Кремл “Гул бозор” 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!