...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонлик бастакорнинг йўқолган ўғли ўлик ҳолда топилди


17:15, 28.07.2016 Олам
 6 199

Аввалроқ, Қозоғистонлик машҳур бастакор Эркеш Шакеевнинг 25 ёшли ўғли Сафар Шакеев номаълум сабабларга кўра ғойиб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Аввалроқ, 16 июль куни қозоғистонлик машҳур бастакор Эркеш Шакеевнинг 25 ёшли ўғли Сафар Шакеев номаълум сабабларга кўра ғойиб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Сафар Шакеевнинг қаердалиги ҳақидаги маълумот учун 10 000 000 танга миқдоридаги мукофот пули эълон қилинган эди.
 
Бугун, 28 июль куни Сафар Шакеевнинг жасади Олма-ота шаҳри яқинидан оқиб ўтган Эсентай дарёсидан топилди. Бу ҳақда “Nur.kz” ёзмоқда
 
Хабарда ёзилишича, Шакеевнинг ёнидан ҳужжатлар ва шахсий нарсалар топилган.  2 сентябрь куни у 25 ёшни қаршилар эди.
 
Маълумот ўрнида, Эркеш Шакеев 1962 йилнинг 5 майида Рузаевка қишлоғида дунёга келган. У 1990 йили  Жибек Дусановна Шакеева билан турмуш қурган. Уларнинг тўрт нафар фарзанди бор. Сафар оиладаги тўнғич фарзанд. Унинг яна битта синглиси, икки укаси бор. Айтиш лозимки, қозоғистонлик бастакорнинг кўплаб қўшиқлари қозоғистон ва россиялик машхур хонандалар томонидан куйланган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Эркеш Шакеев Сафар Шакеев Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!