Анталияга ҳордий чиқариш учун борган оила кутилмаганда фарзандли бўлди. 750 грамм туғилган чақалоқнинг жони узилди, улар эса боланинг жасадини Анталияга ташлаб кетишди.
Айтиш керакки, Туркиядаги туғруқхонада ётишнинг бир куни қозоғистонлик жуфтлик учун 900 АҚШ долларига тушган. Туғруқхона маъмурияти улар тўлашлари лозим бўлган маблағнинг ҳеч бўлмаса бир қисмини, яъни 15-20 000 АҚШ доллари тўлашларини сўраган. Бироқ қозоғистонлик оилада бунча маблағ бўлмагани сабабли, Елена ва унинг турмуш ўртоғи чақалоқни туғруқхонада қолдириб, Қозоғистонга қайтишларига тўғри келган.
Бу мудхиш маълумотни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати бошлиғи Ануар Жайнаков ҳам тасдиқлаган.
“Ҳа, кеча кечқурун мана шундай аянчли воқеа содир бўлди. Бу ҳақда аввало гўдакнинг қариндошларига хабар қилинган. Бугуноқ Анталиядаги консулларимиз тегишли ташкилот вакиллари ва гўдак туғилган туғруқхона ходимлари билан болани Анталияда кўмиш ишларини ташкиллаштиришади.
Гўдакнинг қариндошлари Анталиядан чиқиб кетгунларига қадар, ўлим ҳодисаси юз берса, болани Анталияга кўмишга розилик билдиришган. Бугун мархум болакайнинг отаси билан телефон орқали суҳбатлашдим. Улар моддий етишмовчилик сабабли Анталияга кела олмасликларини, шу сабабдан норасидани Анталияда дафн этишга рози эканларини билдиришди. Мен чақалоқ нима сабаб билан вафот этганини билмайман”, дейди Жайнаков.
Одатда муддатидан аввал туғилган чақалоқлар орасидаги ўлим ҳолати улар вазнининг камлиги, ички органларининг етилмагани туфайли содир бўлади.